Буюк Британиялик Майкл Симпсон Шанхай шаҳрига ишлаш учун келиб, бўлғуси ёри билан танишган эди. Аммо уларнинг турмушлари узоққа чўзилмади.
Жуфтлик ажрашгач, ўртада келиб чиққан жанжалга Майклнинг янги хуштори Рэйчел Лин ҳам аралашди. Аёл қўшни хонада ухлаб ётган икки фарзандининг борлигини ҳам унутиб, 34 ёшли тадбиркорнинг бўйнига пичоқ суқди ва Рэйчелнинг қўлига оғир жароҳат етказди.
Майкл ўша заҳоти вафот этди, Рэйчел эса шифохонага тушди.
Қотиллик содир этгани учун Вэй Вей Фуга 50 йиллик қамоқ жазоси беришлари мумкин. Собиқ жуфтлик фарзандлари эса айни пайтда аёлнинг ота-онаси билан истиқомат қилмоқдалар. Майклнинг оила аъзолари етти ёшли Жек ва 4 ёшли Алисани март ойидан буён кўришмаган. Улар болалар учун васийликни олиб, кичкинтойларни Англияга олиб кетиш ниятида.
Хабарда айтилишича, Вэй Вей Майкл Хитойга ишлаш учун келгандан кейин у билан танишиб, оила қуришган. Тез орада уларнинг икки фарзандлари туғилган ва маълум сабабларга кўра ажрашиб кетишган. Кўп ўтмай, Майкл бошқа бир қиз билан учраша бошлаган. Аёл эса қотиллик содир этилган кечада икки дўсти билан собиқ эрининг уйига муносабатларига ойдинлик киритиб олиш учун келган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади