Интернетда хитойлик эркакнинг кўп қаватли уйдаги ёнғиндан қутулиб қолгани видеоси пайдо бўлди.
Эркак 28-қаватдаги хонадони деразасидан ташқарига чиқиб, пастки қаватда жойлашган хонадоннинг темир панжарасига осилиб тушган ва у ерда ўт ўчирувчилар келгунча бир неча дақиқа туришига тўғри келган.
Ҳозирда сабаби аниқлаштирилаётган ёнғин Чунцин шаҳридаги турар жой биноларининг бирида юз берган. Ёнғин уйнинг 31-қаватидаги хонадонлардан бирида бошланган.
Воқеа жойига 11 та ўт ўчириш бригадаси келган. Ёнғинни ярим соат ичида ўчиришга муваффақ бўлинган. Ёнғин оқибатида қурбонлар бўлмаган.
[media=https://youtu.be/w6T6PT3bFUU]
Қўшни уйдан олинган видеода эркак панжарага осилганча, қўшниси уйининг ойнасини оёғи билан тепиб синдиришга ҳаракат қилаётгани тасвирланган. Бу орада унинг устига юқоридан ёнаётган бўлаклар туша бошлаган. Бироқ ҳаммаси бахтли якун топиб, ёрдамга етиб келган ўт ўчирувчилар уни хонадон ичига тортиб олишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди