00:30 / 25.12.2017
8 477

Кўп бор фарзанд доғида куйган аёл бирданига 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди

Кўп бор фарзанд доғида куйган аёл бирданига 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди
Алабамалик Кортни ва Эрик Вальдроплар жуфтлиги фарзандли бўлишга қарор қилиб, Кортни ҳомиладор бўлган пайтлари фарзандларини йўқотаверди. Аммо Яратган яқиндагина она бўлган Кортнининг барча чеккан ғам-у дарди ўрнини бир деганда тўлдириб берди: аёл 6 нафар эгизак фарзандларнинг онасига айланди!

Кичкинтойлар ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасида, барчалари соғлом ҳолатда дунёга келишди!

Кортни ва Эрик 2004 йилда турмуш қуришган. 2008 йили уларнинг тўнғич ўғиллари Сейлор, орадан 3 йил ўтиб, эгизаклар Уэльс ва Бридж дунёга келди.

Шундан сўнг яна фарзанд кўришга қарор қилган она бир неча бор, кетма-кет тарзда ҳомиласидан айрилди.

Тиббий муолажалардан сўнг Кортни яна она бўлиш бахтига эришиши ва эндиликда унинг вужудида бир эмас, олти нафар фарзанди ҳаёт билан юзлашиш учун улғаяётганидан хабар топди.

Жуфтлик мазкур хушхабардан беҳад қувондилар, аммо болаларга муддатидан аввалги туғруқ хавфи чангал солиб турарди.

Ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасида кесарча кесиш усули билан Кортнининг 6 нафар эгизаги олам юзини кўрди. Эгизакларнинг 3 таси қиз, 3 таси эса ўғил!

Хабарда айтилишича, бахтли ота-оналар ўғилларига Лейк Брайерс, Блю Веллингтон ва Тэг Брайкер, қизларига эса Риверс Макколл, Райни Маккой ва Роулингс Макклейн деб исм беришган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўп бор фарзанд доғида куйган аёл бирданига 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди