22:24 / 01.01.2018
7 473

Янги рекорд: Дубайда энг йирик янги йил лазер томошаси

Янги рекорд: Дубайда энг йирик янги йил лазер томошаси
Бирлашган Араб аирликларининг Дубай шаҳри энг йирик лазер томошаси бўйича янги йил кечасида жаҳон рекордини янгилади. 10 минглаб томошабинлар унинг бевосита гувоҳи бўлишди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Бу йил Light Up 2018 шоуси дунёнинг энг баланд биноси – Бурж Халифадаги анъанавий мушакбозлик ўрнига ташкил этилди. Бу сафар янги йил кириб келишига бир неча сония қолганида вақт ортга саналди. Шундан сўнг томошабинлар салкам 7 дақиқа мобайнида энг баланд осмонўпар бино, қўшни иншоотлар ҳамда машҳур мусиқий фаввораларда лазер шоусига гувоҳ бўлишди. У миллий тимсоллар билан тўлдирилган. Якунда энг баланд бинода улкан парвоз қилаётган лочин акс эттирилди.

Шундай қилиб лазер шоуси Гиннесснинг рекордлар китобидан жой оладиган бўлди. У "битта бинода шакллантирилган энг йирик лазерли ва мусиқали шоу" сифатида эътироф этилди.

Аввалги рекорд Ҳонгконг шаҳрига тегишли бўлиб, 2013 йилги лазер томошасининг майдони 46 минг метр квадратни ташкил этган эди. Дубай томошаси Ҳонгконг майдонини 2 мартадан кўпроққа ортда қолдирди. Проекция майдони 109 минг м2 ни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги рекорд: Дубайда энг йирик янги йил лазер томошаси