
Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос рафиқаси билан биргаликда муҳожир болаларнинг таълимига боғлиқ масалалар билан шуғулланувчи TheDream.US. нотижорат ташкилотига 33 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб, «Дарё» хабар берди.
TheDream.Us. вакилининг айтишича, бу ташкилот тарихидаги энг катта хайрия ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, ушбу пуллар коллежга кирган минглаб ўсмирларни стипендия билан таъминлашга етади.
Аввалроқ, Жефф Безос дунёнинг энг бой одамига айлангани ҳақида хабар берилганди. Bloomberg маълумотларига кўра, 8 январь куни унинг бойлиги 105,1 миллиард долларга етган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар