
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда ўтказадиган учрашувида Афғонистон, Сурия ва Россия билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбоев "Казинформ" ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
"Гап АҚШ билан ҳамкорлигимизни кенг стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш ҳақида бормоқда. Қўшма Штатлар – мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганидан буён стратегик ҳамкоримиздир", - деган Кушкумбоев.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат минтақавий ва глобал хавфсизлик масалаларини ҳал этишда ҳамкорлик қилиб келади. "Жумладан, Афғонистон масаласи ҳам музокаралар марказида бўлади. Бундан ташқари, Сурия инқирози, Россия билан муносабатлар эса, АҚШнинг Евросиё стратегияси нуқтаиназаридан муҳокама қилинади", - деган институт раҳбари ўринбосари.
Аввал хабар берилганидек, 16-18 январь кунлари Қозоғистон президенти Н.Назарбоевнинг АҚШга расмий сафари амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар