
Грузия перзиденти Георгий Маргвелашвили учинчи бор ота бўлиш бахтига эришди. Президент маъмурияти чақалоқнинг 2950 грамм оғирлик билан кеча Тбилисида дунёга келгани ҳақида маълум қилган.
Президентнинг ўзи бу ҳақида Фейсбук орқали “Тома Маргвелашвили дунёга келди” дея ёзганча хабар берди.
Грузия президенти ва актриса ҳамда рассом Мака Чичуалар 2014 йилнинг 2 февраль куни оила қуришган. 2015 йилда эса Темо исмли ўғил фарзандлари дунёга келган. Маргвелашвилининг аввалги турмушидан Анна исмли қизи ҳам бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар