08:31 / 28.03.2018
4 656

Трамп Кўрфаз бойликларини ўмаришда қандай қилиб салафларидан ўзиб кетди?

Трамп Кўрфаз бойликларини ўмаришда қандай қилиб салафларидан ўзиб кетди?
Таҳлилчилар ва иқтисод билимдонлари сўзларига кўра, АҚШнинг Форс кўрфази бойликларини тортиб олиши ва зулукдай сўриши янгилик эмас. Шунчаки янги президент Доналд Трамп услубни янгилади. Энди АҚШ буни очиқчасига амалга оширяпти.

Трамп олдинги Америка президентларини Яқин Шарқ, хусусан, Форс кўрфази давлатларини бойликларини тортиб олиш ва ўмаришда анча ортда қолдирди. У энди “Ҳимоя муқобилида пул” шиори остида янги йўлдан бормоқда.

Трамп 2016 йил августида бўлиб ўтган сайловолди кампанияси вақтида: “Биз Саудияни ҳимоя қиламиз. Улар бизга бунинг ҳаққини тўламайдилар. Биз 20 триллион қарзи бўлган давлатмиз. Улар бизга ёрдам беришлари шарт. Агарда АҚШ бўлмаганда Форс кўрфази давлатлари умуман мавжуд бўлмаган бўларди”, деганди.

Трамп ўтган чоршанба куни Оқ уйда Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билан учрашувда юқоридаги фикрларини таъкидлаб: “Саудия жуда бой давлат. Тез орада биз умид қилганимиздек бу бойликларидан баъзисини бизга турли келишувлар ва ҳарбий техника сотиб олиш шаклида бизга беради”, деди.

АҚШ Саудия билан имзолаган 525 миллион долларлик қурол олди-сотди битимларининг бирида Трамп Саудия валиаҳдига: “Бу сизлар учун фақат ерёнғоқ донлари каби”, деган. Валиаҳд Ибн Салмон бундан кулган. Унинг бу ишини ижтимоий тармоқларда кузатувчилар ва фаоллар қаттиқ қоралашган.

Американинг қурол сотувчи ширкатлари кўрфазнинг бошқа БАА, Кувайт, Баҳрайн, Қатар каби давлатлари билан миллиардлаб долларларга битимлар имзолаганларидек, Риёз билан ҳам имзолашяпти. Март ойининг ўзида АҚШ Мудофа вазирлиги БАА ва Қатар билан 400 миллион долларлик янги икки битим имзолаган.

Иқтисодий тадқиқотчи Аҳмад Мусбиҳ бунга муносабат билдириб: “АҚШнинг Кўрфаз давлатлари бойликларини шилиши янги сиёсат эмас. Фақат бунда янги йўл ихтиро қилинди. Олдин яширин йўллар билан бўлган бўлса, энди очиқчасига амалга ошириляпти. АҚШнинг ҳозирги президенти кўрфаз бойликларини бир қисми Қўшма штатларнинг қонуний ҳаққи деб ҳисобламоқда”, деди.

Тадқиқотчи Мусбиҳ “Arabi21”га берган интервьюсида: “Трамп инқироз келтириб чиқариш ва инқироз томонларини “Ҳимоя муқолида пул” шиори остида айёрлик билан сўриш сиёсатини юргизяпти. АҚШнинг кўрфаз давлатлари, хусусан Саудия билан қурол олди-сотди битимлари Форс кўрфази бойликларини хоссатан ва Яқин Шарқ давлатлари бойликларини омматан эгаллашнинг муҳим йўналишидир. АҚШга Яқин Шарқ инқирози қуролли тўқнашувларсиз кўп фойда келтирмайди.

Шу сабабдан АҚШ Яман ва Сурия инқирозини оловлантиришга уриняпти. Трамп ҳокимиятга келганидан буён қурол савдосига бўлган чегаралар олиб ташланди. Саудия билан ҳарбий техника ва қурол-яроқ савдоси 200 миллиард долларга (биринчи босқичда) етди.

Кўрфаз давлатларининг АҚШнинг облигация бозорига киритган инвестициянинг ўзи 2017 йил якунларига кўра, 370 миллиард долларга етиб қолади. Бунинг 200 миллиарди Саудия ва БАА ҳиссасига тўғри келади. Баъзи маълумотларга кўра, Саудиянинг умумий инвестицияси триллион доллар тагига бориб қолади”, деди.

Шунингдек, иқтисодий таҳлилчи Амр Саййид: “Ўтган йил имзоланган қурол савдо битимларида АҚШ Саудиядан ярим триллиондан кўп пулни ўмарди. Бу ўтган йил майда Трампнинг Саудияга зиёрати давомида амалга оширилди.

Трампнинг Саудия молларини ўмариши фақат қурол савдоси билан чегараланмаган. Бошқа савдо-сотиқ келишувлари ҳам бор. Валиаҳд Ибн Салмон Трамп билан учарашуви давомида АҚШга 200 миллиард доллар инвестициялар киритишни режалаштираётганини айтган. Шу пайтгача келишилган лойиҳаларнинг қиймати эса 400 миллиард долларни ташкил қилади.

Трамп Яқин Шарқ минтақасида урушни давом этиши, Америка иқтисодини кучайтириш учун Эрон ва Кўрфаз давлатлари орасида бу урушни кучайтириш, қурол савдосини ривожлантириш учун турли ўйинлар ўйнамоқда. Шунингдек, ўз ва дунё халқларини даҳшатга солиш ҳамда араб минтақасига эгалик қилиш учун террордан ҳам фойдаланмоқда”, деди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Кўрфаз бойликларини ўмаришда қандай қилиб салафларидан ўзиб кетди?