20:26 / 30.03.2018
5 933

Ибн Салмон: “Биз ваҳҳобийликни Совет иттифоқига қарши курашиш учун ёйдик”

Ибн Салмон: “Биз ваҳҳобийликни Совет иттифоқига қарши курашиш учун ёйдик”
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон “Вашингтон Пост”га берган интервьюсида: “Биз ваҳҳобийликка совуқ уруш даврида иттифоқдошларимиз талаби билан Совет иттифоқининг Ислом дунёсига кириб бориши ва унинг таъсирига кириб қолишига йўл қўймаслиги учун инсвестиция киритганмиз”, деди.

“Вашинтон Пост” мухбирининг террорни ваҳҳобийликка нисбат берилиши ҳақидаги саволига валиаҳд: “Саудиянинг масжид ва мадрасаларга сармоя киритиши илдизлари Совуқ уруш даврида итифоқдошларни Совет иттифоқини Ислом давлатларида нуфузи ортишига қарши ҳаракат қилишга бўлган талабига бориб тақалади”, деб жавоб берди.

Интервью давомида Ибн Салмон Саудиянинг аввалги ҳукуматларни йўлдан адашганлигини ва бугун барча ишларни ўз ўрнига қайтариш шартлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ҳукумат ваҳҳобийликни молиялаштирмаяпти. Энди уни қиролликда жойлашган ҳукуматига тегишли бўлмаган идоралар молиялаштиряпти.

Шунингдек, у Яман уруши ҳақида ҳам гапириб: “Биз Яманда гуманитар аҳволни яхшилаш учун бўлган кичкина фурсатни ҳам қўлдан бой бермаймиз”, деган. Ваҳоланки Саудия ва БАА бошчилигидаги каолиция 5 минг нафар тинч аҳоли вакилини ўлдиргани айтиляпти.

Манбa: Аzon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ибн Салмон: “Биз ваҳҳобийликни Совет иттифоқига қарши курашиш учун ёйдик”