23:16 / 24.12.2014
6 470

Ким Чен Ин Кореянинг бирлашишига умид билдирди

Ким Чен Ин Кореянинг бирлашишига умид билдирди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореянинг собиқ президенти – Ким Дэ Джуннинг беваси – Ли Хи Хога мактуб йўллаб, икки мамлакатнинг бирлашишига умид билдирди.

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, КХДРда Ким Дэ Джунни қаттиқ ҳурмат қилишади, чунки айнан унинг даврида икки мамлакат ўртасида ярашув сиёсати олиб борилган эди.

“Эҳтимол, шу сабабли ҳам Ким Чен Ин унинг бевасига мактуб ёзишга қарор қилгандир”, – дейилади хабарда.

Ким Чен Иннинг Ли Хи Хога йўллаган хатида, жумладан, шундай дейилади: “Биз узоқ кутилган бирлашиш орзусини рўёбга чиқариш учун фаол кураш олиб боришда давом этамиз”.

- © Kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Кореянинг бирлашишига умид билдирди