19:30 / 09.05.2018
5 073

Лўли «кинна чиқараман деб» ўзбекистонлик аёлнинг 800 долларлик тақинчоқларини олиб қўйди

Лўли «кинна чиқараман деб» ўзбекистонлик аёлнинг 800 долларлик тақинчоқларини олиб қўйди
2 май, чоршанба куни Санкт-Петербургнинг Красносельский туманидаги Горелово қишлоғида фирибгар лўли аёл ўзбекистонлик аёлни алдаб 50 минг рубль (қарийб 800 доллар) пулини олди, деб ёзади Sputnik'га таяниб Ҳордиқ нашри.

Тергов маълумотларига кўра, фирибгар кўчада 32 ёшли аёлни тўхтатиб, «кинна чиқариш»ни таклиф қилган. У «теккан кўзни олиб ташлаш» учун хусусий фирмада бош бухгалтер бўлиб ишловчи ўзбекистонлик аёлдан унга барча қимматбаҳо тақинчоқларини беришни талаб қилган. Лўли 35 сантиметрлик тилла занжир, тилла кулон ва тилла зиракларни олиб, рўмолга тугган ва «дуо»ларни пичирлаб ўқиган. Сўнг бўм-бўш рўмолни қайтарган. Жами зарар 51 минг рублни ташкил қилган.

Жабрланувчи воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига жиноятчини тасвирлаб берди. Айни пайтда текширув ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лўли «кинна чиқараман деб» ўзбекистонлик аёлнинг 800 долларлик тақинчоқларини олиб қўйди