20:20 / 15.08.2018
3 964

Бокуда ўтказилган акцияда долларлар ёқиб юборилди (видео)

Бокуда ўтказилган акцияда долларлар ёқиб юборилди (видео)
Кеча, 14 август куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги АҚШнинг Туркияга санкция киритишига қарши акция бўлиб ўтди.

Бокудаги Туркия элчихонаси олдида ўтган акцияда “даф бўлсин доллар”, “Яшасин Туркия, яшасин Эрдўған!” деган шиорлар янграган.

“Бугун Озарбайжон, Покистон, Қатар ва Марказий Осиё давлатлари Туркиянинг ёнидалар. АҚШ 15 йилда ҳам Туркияни қўлга кирита олмади ва энди ўртада молиявий инқироз юзага келтирмоқчи”, деган намойишчилардан бири.

Акция вақтида иштирокчилар барчага кўрсатган ҳолда долларни ёқиб юборганлар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Туркия ўзаро келиша олмай қолгани натижасида Америка Туркиянинг икки нафар вазирига санкция қўллади. Адлия вазири Абдулҳамид Гул ва Сулаймон Сойлулар америкалик роҳиб Эндрю Бренсонни ҳибсга олишга алоқадор бўлганликлари учун Американинг “қора рўйхат”ига тушдилар.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бокуда ўтказилган акцияда долларлар ёқиб юборилди (видео)