Ямандаги вазият гуманитар фалокат ёқасида турибди, мамлакатда очарчиликдан азият чекаётган аҳоли сони 11,5 млн кишига етиши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам бўйича мувофиқлаштирувчи Марк Лоукок маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Унинг сўзларига кўра, Яман риалининг қадрсизланиши тахминан 10 миллион яманликлар учун озиқ-овқатга бўлган нархларнинг ошишига олиб келмоқда, сабаби мамлакатга деярли барча озиқ-овқат маҳсулоти импорт қилинади.
Бундан ташқари, Лоукокнинг таъкидлашича, БМТ ҳолатни очарчилик, деб аташ мумкин бўлган ўчоқларни, жумладан, «одамлар бошқа овқат бўлмагани учун баргларни ейишга мажбур бўлаётган вазиятларни» кўрмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Африкада чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратилди

Шимолий Кореяга очарчилик хавф солмоқда

БМТ Яманга гуманитар ёрдамни етказишни тўхтатишга мажбур бўлди

Шимолий Кореяда қурғоқчилик туфайли озиқ-овқат танқислиги бошланди…

Яманда 17 млн кишига очарчилик хавф солмоқда

АҚШ Сурияга гуманитар ёрдам учун қўшимча 364 миллион $ ажратишини ваьда қилди