20:26 / 13.10.2018
4 472

ОАВ: Хошхожининг ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch’ига ёзилиб қолган

ОАВ: Хошхожининг ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch’ига ёзилиб қолган
Саудиялик журналист Жамол Хошхожининг сўроқ қилиниши ва ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch соатига ёзилиб қолган, деб хабар берди Кун нашри Туркиянинг Sabah газетасига таяниб.

Нашрнинг маълум қилишича, Хошхожи консуллик биносига киришидан олдин қайлиғига iPhone’ини қолдирган ва Apple Watch соатини аудиооёзув режимига қўйган. Газетанинг қайд этишича, смартфон "журналистнинг қўлидаги Apple Watch билан синхронлашган".

"Натижада журналистнинг сўроқ қилиниши, қийноққа солиниши ва ўлдирилиши жараёни iPhone’га узатилган ва автоматик равишда Apple iCloud’га юкланган. Хабар қилинишича, Саудия разведкаси вакиллари журналистнинг қўлидаги соатни пайқаб қолишгач, ундаги ёзувларни ўчиришга уринишган. Аммо айрим ёзувлар сақланиб қолган ва улар ўрганиб чиқилганидан сўнг қотиллик амалга оширилгани маълум бўлган", — деб ёзади газета.

Пайшанба куни Washington Post газетаси Туркия АҚШга журналистнинг қийноққа солингани ва ўлдирилганини исботловчи аудио ва видеоёзувлар мавжудлигини билдирганини ёзганди. Газета манбасининг сўзларига кўра, Хошхожи 2 октябрь куни консуллик биносига кирганидан сўнг ўлдирилган ва танаси нимталанган.

Washington Post газетасида шарҳловчилик қиладиган Хошхожи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кирганидан сўнг йўқолиб қолганди.

Саудия ҳукуматининг таъкидлашича, журналист консуллик биносидан чиқиб кетганидан сўнг йўқолиб қолган. Туркия президенти Ражаб Эрдўған Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиб қолишига алоқадор эмаслигини исботлаши шартлигини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Хошхожининг ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch’ига ёзилиб қолган