
Мутахассислар қайси соҳаларда Россияда энг юқори иш ҳақи мавжуд эканини таҳлил қилишди. Бу ҳақда «Российская газета» НАФИ таҳлилий маркази ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Рейтингда етакчилик молиячиларда - уларнинг бир ойдаги ўртача иш ҳақи 87 991 рублга тенг. Шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ касбларга ҳам яхши пул тўланади - ойига 86 982 рубль. Ахборот ва алоқа соҳаси кучли учликка якун ясаб берди - 70 839 рубль.
Шу билан бирга, 2018 йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, ушбу мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 42 521 рублни (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) ёки даромад солиғи чиқариб олинганидан кейин 36 993 рублни ташкил этди.
Энг кам иш ҳақи - меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш жойлари ходимларида - ўртача 25 842 рубль. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар