20:07 / 29.10.2018
5 793

Таниқли британиялик файласуф-атеист: "Худо бор экан!"

Таниқли британиялик файласуф-атеист: "Худо бор экан!"
Таниқли файласуф олим Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни ларзага солди. 80 ёшли олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири эди. Бир неча ўн йиллар давомида Флю Худога эътиқод қилиш ноўринлиги тўғрисидаги тезисларга асосланган китобларни нашр қилар ва маърузалар ўқирди.

Сўнгги пайтларда эълон қилинган илмий кашфиётлар атеизм ҳимоячисининг қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю ўзининг залолатда қолгани, Коинот эса ўз-ўзидан пайдо бўлмаганлигини ва у, биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ бўлган Зот томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини эълон қилди.

Флюга кўра, у олдин бошқа атеистлар сингари қачонлардир азалда ўлик материядан биринчи тирик материя пайдо бўлганига ишончи комил эди. “Бугунги кунда ҳаётнинг ҳамда биринчи репродуктив организмнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги атеистик назариянинг барпо этилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”, – дейди Флю.

Олимнинг фикрига кўра, ДНК молекулаларининг тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон маълумотлари унинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши мутлақо мумкин эмас, балки буни кимдир ишлаб чиқарганини исботламоқда. Молекула ўзида сақлаётган ирсий код ҳамда энциклопедик ҳажмдаги ахборот кўр-кўрона мослашув имкониятини истисно этади.

Манба: Islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли британиялик файласуф-атеист: "Худо бор экан!"