
Италиянинг Фускальдо шаҳрида 14 киши, жумладан, ушбу шаҳар ҳокими Жанфранко Рамундо, унинг ўринбосари, маслаҳатчилари, бошқа давлат ходимлари, шунингдек, хусусий тадбиркорлар коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда хориж нашрига таяниб "Халқ сўзи" нашри хабар берди.
Ушланганларнинг 12 нафари қамоқда, икки нафари уй қамоғида сақланмоқда. Гумондорларни қўлга тушириш амалиётида жами 100 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди. Иш доирасида гумонланувчиларга тегишли умумий қиймати 215 минг евролик активлар хатланган.
Улар маъмурий қонун бузилишлари, босим ўтказиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, растрата, оммавий савдоларни ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик ҳамда пудратчиларни танлашда тил бириктириш кабиларда айбланмоқда. Уларнинг давлатга етказган зарари 7,5 млн. евро деб баҳоланяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар