14:05 / 15.11.2018
3 071

Қодировнинг Instagram саҳифаси яна ишламай қолди

Қодировнинг Instagram саҳифаси яна ишламай қолди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунти блокдан очилганидан сўнг бир кун ўтиб яна ишламай қолди.

«Афсуски, бу саҳифага кириб бўлмайди. Эҳтимол, сиз нотўғри ҳаволадан фойдалангансиз ёки саҳифа ўчириб ташланган», - дейилади хабарда.

14 ноябрда Instagram ижтимоий тармоғи маъмурияти Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг аккаунтини (@kadyrov_95) блокдан чиқарганди. Қодировнинг айтишича, унинг аккаунтига кириш 11 ойлик тақиқловдан кейин қайтарилган.

Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳар қандай ижтимоий тармоқ маъмурияти «алоқалар ва эркин мулоқотнинг ривожланишига кўмак бериши керак».

2017 йилда Чеченистон раҳбарининг инстаграм ва фейсбукдаги аккаунтлари блоклаб қўйилганди.

Instargam ижтимоий тармоғининг маълум қилишича, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг саҳифаси хато туфайли блокдан чиқарилган ва сервис томонидан яна блоклаб қўйилган. Ижтимоий тармоқнинг расмий вакили бу ҳақда чоршанба куни BuzzFeed нашрига хабар берди.

«Ушбу саҳифаси хато туфайли тикланди ва энди ўчирилди», - деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодировнинг Instagram саҳифаси яна ишламай қолди