00:45 / 14.12.2018
5 243

АҚШ осмонида узунлиги 80 километр келадиган ғайриоддий объект кузатилди

АҚШ осмонида узунлиги 80 километр келадиган ғайриоддий объект кузатилди
АҚШ об-ҳаво миллий хизмати 5 соат давомида радарлар экранидан кетмаган ғайриоддий объект ҳақида маълум қилишди. Хизмат ходимлари бу ҳодисанинг табиатини билиш мақсадида твиттерда мутахассисларга мурожаат қилишган.

Миллий хизматда маълум қилинишича, осмонда объект кузатилган вақтда аниқ булут бўлмаган. Бу ҳодисани Оуэнсборо ва Мэдисонвилл аҳолиси ҳам кузатган. Объект анча тез ҳаракатланган.

Довуллар ортидан “ов қилувчилар” дастлаб бу объектни ҳарбийлар томонидан қўлланувчи радиолокацион чоралар деб ўйлашган. Бунда самолёт радардан узоқлашганда ўз атрофида алюминий булут ҳосил қилади. Ушбу ғайритабиий объект яқинида ҳарбий база жойлашган бўлган. Бироқ алюминий ярим соат ичида чўкади, шу сабабли бу вариант истисно қилинган.

Яна бир тахминда объект қушларнинг улкан тўдаси бўлиши мумкинлиги айтилган. Бироқ орнитологлар бундай ўлчамдаги ва бундай зичликдаги қушлар тўдаси бўлмаслигини айтишган.

Охирги тахминда объект химиотрасс (оккупацион давлат йўловчи самолётлардан кимёвий моддалар сочиши ҳақидаги уйдирмалар) бўлиши мумкинлиги фараз қилинган. Бироқ уни радарлар қандай кўргани жумбоқ бўлиб қолган. Мутахассислар сирли ҳодиса нима эканлиги ҳақида бош қотиришда давом этмоқдалар. Одатда бундай ҳодисалар сир тутилиши сабабли миллий хизматнинг бундай аномал объектнинг кузатилганини расман маълум қилгани ҳам таажжублантирган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ осмонида узунлиги 80 километр келадиган ғайриоддий объект кузатилди