19:59 / 21.12.2018
7 462

Радиобошловчи эфир вақтида тингловчини ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди

Радиобошловчи эфир вақтида тингловчини ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди
Британиянинг Talk Radio радиоси бошловчиси Иэн Ли эфирига Крис исмли одам қўнғироқ қилади ва гап орасида ҳаётдан тўйгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи эканини айтади. Радиобошловчи қўнғироқ қилган мухлисни ярим соат, то қутқарувчилар суҳбатдошининг манзилини топиб боргунига қадар эфирда ушлаб туради.

Криснинг овози борган сари бўғилар, хушини йўқотиб борарди. Бошловчи эса уни уйғотувчи турли сўзлар, саволлар билан жойлашган ери ҳақида жавоблар олади.

«Крис, мен сенга бир гап айтмоқчиман. Сенинг бугун ўлишинги истамайман. Мен сен қайси кўчада эканингни билишим керак. Мен бугун тунда тирик қолишингни ва эртага мен билан гаплашишингни истайман”, – дейди бошловчи Ли.

«Айтдимку бугун тунда ўлишингни истамайман. Чунки мен сени яхши кўраман, ака! Яхши кўраман», – дея такрорлайди ва уни эфирдан узилиб қолмаслигига уринади.

Бу орада Плимут кўчаларидан бирида ўлаётган Крисга полиция ва тиббиёт ходимлари ёрдамга етиб боришга улгуришади. Шундай қилиб, оғир руҳий изтироблар исканжасига тушиб қолган Криснинг ҳаёти қутқариб қолинди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Радиобошловчи эфир вақтида тингловчини ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди