18:02 / 11.01.2019
4 445

Тожикистонда дунёдаги энг катта доира ясалди

Тожикистонда дунёдаги энг катта доира ясалди
Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли Саиднодир Ҳайдаров мусиқа асбоблари устаси саналади. У дунёдаги энг йирик доирани ясаш устида қарийб 100 кун ишлади, дея хабар бермоқда Kun.uz Aзия-Плюсга таяниб.

Доира — ўзбек, тожик, уйғур ва бошқа шарқ халқларининг чолғу асбоби. Гардиши ўрик, ёнғоқ ёғочидан ясалади. Гардиши устидан ташқари томондан тери билан қопланади. Гардишнинг ич томонига танбурникига ўхшаш ҳалқачалар осилади.

Доиранинг асосий қисми (гардиши) ток занги, сўнгги йилларда заранг, акация, баъзан тол дарахтларидан ишланади. Гардишнинг ташқи томонига бузоқ, той ёки эчкининг ошланган териси қопланади. Ички томонига эса танбурникига ўхшаш маъдандан ишланган ҳалқачалар осилади. Доиранинг ҳалқасиз турлари ҳам мавжуд.

Саидносир томонидан ясалган доиранинг диаметри - 1,7 метр. У 34 килограмм оғирликка эга.

«Дарвоқе, бу менинг иккинчи уринишим - ўтган йил бошида шогирдларим билан диаметри 1,5 метр бўлган доирани яратдим. Кейин ўз рекордимни янгилашга қарор қилдим ва 2 метрга каттароқ доира ясадим», - дейди уста.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда дунёдаги энг катта доира ясалди