16:09 / 19.01.2019
5 175

Путиннинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

Путиннинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
Россия президенти Владимир Путинга ишонч рейтинги 2006 йилдан бери рекорд даражадаги минимумга тушиб кетди, деб хабар берди «Daryo.uz».
Ҳозирги кунда Путинга россияликларнинг 33,4 фоизигина ишонади. Сўровнома натижалари Россия социологик маркази томонидан эълон қилинди.

Социологларнинг фикрича, ҳозирда пресидент ишини 62,1 фоиз россияликлар қўлллаб-қувватлайди. Бош вазир ва ҳукумат ишини эса 35 фоиз ва 39,5 фоиз кишилар мос равишда қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга жамоатчилик фикри фонди томонидан ўтказилган бошқа сўровга кўра, россияликларнинг ярмидан кўпи (54 фоиз) сўнгги ойда мамлакат ҳукумати уларнинг норозилигига сабаб бўлганини маълум қилган.
Сўралганларнинг 70 фоизи эса сўнгги ойда атрофдагилардан ҳукумат ҳақида танқидий фикр эшитганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди