10:10 / 15.02.2019
5 099

Остонада полиция ходимлари муштлашиб кетишди (видео)

Остонада полиция ходимлари муштлашиб кетишди (видео)
Муштлашувда иштирок этган беш нафар полиция ходимлари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Остона полиция департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Полиция ходимлари ўртасида юз берган муштлашув видео интернетда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.
“Текширув натижаси бўйича йўл-патруль полиция рота командири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Йўл-патруль полиция раҳбарияти қаттиқ интизомий жазога тортилди. Муштлашув беш нафар иштирокчиси: икки нафар участка полиция инспекторлари ва уч нафар йўл-патруль полиция ходимлари ички ишлар органларидан бўшатилди”, - деб маълум қилишди департамент вакиллари.
[media=https://www.instagram.com/p/Bt01-WPAR3H/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again]

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Остонада полиция ходимлари муштлашиб кетишди (видео)
[/banner_pushhouse