
Ўзбекистонлик фуқаро паспортнинг бешинчи устунини йўқ қилганлиги сабабли Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва Давлат рўйхатга олиш хизмати собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашевни судга берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: «24.kg»
Даъво аризасида ёзилишича, 2013 йилда Ҳайдарали Холиқов «Қайрилман» дастурига кўра ўз оиласи билан Ўзбекистондан Қирғизистонга келган ва Қирғизистон фуқаролигини олган.
«Биз ўз миллатимизни сақлаб қолмоқчи эдик. Лекин Атамбаев ва Сарпашев паспортдан «миллати» деган бандини олиб ташлади. Бу ноқонуний бўлиб, буни тан олишингизни сўраймиз», — дейди Ҳайдарали Холиқов.
У ўз оиласига келтирилган зарарни олти миллион сўм деб баҳолаган. Даъво аризаси Аламедин туман судига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар