08:43 / 21.02.2019
5 455

Порошенконинг Майдандаги “жасорати”ни фош қилувчи видео

Порошенконинг Майдандаги “жасорати”ни фош қилувчи видео
Интернетда 2014 йил Украинадаги фожиали воқеалар акс этган видео пайдо бўлди. Видеода ўқ овозларини эшитиш, Майдандаги норозилик намойишларида иштирок этган одамларни кўриш мумкин. Улар орасида Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко ҳам бўлган.
Украина президенти аввалроқ Майдан воқеаларида отишмалар давом этаётган бир вақтда ҳалок бўлганлар жасадини шахсан ўзи олиб чиққанини маълум қилганди.
Эълон қилинган видеода эса Порошенко ҳақиқатан ҳам ерда ётган одам олдига келиб, у томон энгашганини кўриш мумкин. Шу вақтда унинг атрофида суратга олиш гуруҳи пайдо бўлиб, кимдир “Суратга ол! Суратга ол!” деб буюра бошлаган.
Бир неча сониядан кейин Порошенко қаддини ростлаб, тансоқчилари ҳамроҳлигида “қайноқ нуқта”ни тарк этганини кўриш мумкин.
Ушбу ролик интернет фойдаланувчилар орасида қизғин муносабат келтириб чиқарган. Кўпчилик Порошенко Майдандаги воқелардаги иштироки ва ролини бўрттираётганидан ҳайрон эмасликларини айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенконинг Майдандаги “жасорати”ни фош қилувчи видео