07:05 / 08.03.2019
5 861

Шри-Ланкада жаллод вазифасида ишлаш учун эркаклар ишга қабул қилинмоқда

Шри-Ланкада жаллод вазифасида ишлаш учун эркаклар ишга қабул қилинмоқда
Айтишларига кўра, Шри-Ланкада наркотик савдосида айбланиб қамалганларни қатл этиш қайта тикланиши муносабати билан битта жаллод вакансияси бўшаб қолган. Шунинг учун жазони ижро этиш бош бошқармасидагилар ушбу вазифага бир киши кераклиги хусусида маҳаллий газеталарнинг бирида эълон чоп этишган.

Эълонда айтиладики, жаллоднинг ёши 18-45 атрофида бўлиши, у кучли характер, билимли ва руҳан тетик бўлиши лозим. Ҳозирнинг ўзида жаллод вазифасида ишлашни хоҳлаб ариза тақдим этган эркаклар сони 105 нафардан ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада қатл осиш орқали амалга оширилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада жаллод вазифасида ишлаш учун эркаклар ишга қабул қилинмоқда