Фото:«Вести»
Украина президентлигига номзод – Юрий Тимошенкога (Юлия Тимошенко эмас!) пора беришга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юрий Луценко ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.
Пора миқдори 187 минг АҚШ доллари экани айтилмоқда.
Юрий Тимошенко – Украина президентлигига даъвогар 39 нафар номзодлардан бири. У яна бир номзод – мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога ҳеч ким эмас. Бор-йўғи сайловдаги сиёсий рақиб, холос. Илгари жамоа хўжалиги, қурилиш ташкилотларида бўёқчию ҳайдовчилик қилган Юрий Тимошенко Украинадаги нотинчликлар ортидан «Халқ фронти»га кўнгилли сифатида қўшилган. Сўнг Украина парламенти депутатлигига сайланади.
Унинг номзоди президентликка кўрсатилиши собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг тинчини бузиши табиий. Шу сабаб ҳам Украинанинг машҳур сиёсатчиларидан бўлган Тимошенко хоним фамилиядошининг номзодлар сафида пайдо бўлишини шунчаки «ўйин» деб баҳоламоқда. Бундан мақсад сайловчиларни чалғитиш ва шу орқали ўзига берилажак овозларни фамилиядошига «ўтиб кетишига» имконият яратиш, холос. Шу сабаб Юлия Тимошенко Юрий Тимошенконинг номзодини рўйхатдан ўчириб ташлашни талаб қилиб келаётган эди.
Юрий Тимошенкога ким пора бериши мумкин? Албатта, гумон аввало Юлия хонимга тушиши эҳтимоли катта. Шу пайтгача сиёсат саҳнасида қораси кўринмаган Юрий Тимошенко бирданига президентликка номзод сифатида пайдо бўлишини шунчаки тасодиф дейиш қийин. Бундай сирли номзод Юлия Тимошенкодан бошқа даъвогарнинг манфаатларига дахл қилмайди.
Украинада президентлик сайлови шу йилнинг 31 март куни ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)