
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 11 март куни судьялар қурултойида судьяларга айтиб берди. Бу ҳақда Akipressʼга таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.
“Энг муҳими, қонунлар ва Яратгандан қўрқиш керак. Кеча нутқимни тайёрлаганимда, мен бир ҳадисни ёдга олдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: имтиҳон уч хил бўлади. Иккитаси дўзахда, бири жаннатда. Агар судья адолатли қарор чиқарса, унда унинг жойи жаннатда бўлади. Ишни яхши тушунмасдан ҳукм чиқарган ёки ҳақиқатни билиб туриб, адолатсиз қарор чиқарганларни эса дўзах кутади”, - деган президент. Шундан кейин у яна бир маротаба ҳадисни такрорлаган.
“Шу ҳақда унутманг. Ҳамма Яратган олдида жавоб беради”, - деди президент. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар