12:01 / 15.03.2019
6 719

Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди

Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди
​Янги Зеландиянинг Крайстчерт шаҳридаги иккита масжидда одамларни оммавий ўққа тутиш жараёни суратга олиниб, жонли эфирда ижтимоий тармоқларда тарқатилди. Камерадаги кадрларда эркакнинг масжидга кириб бориши, қуролини қўлига олиб ичкарига кириши ва ибодат қилаётганларга ўқ узиши аниқ тасвирланган.

Лайф нашрининг хабар беришича, бир нечта эркак Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидда одамларга қарата ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар сони 27 та, жароҳат олганлар эса 30 нафарга яқин. Ўқ узган кимсалардан бирининг шахси аниқланган, у австралиялик Брентон Таррант экани айтилмоқда. Билдирилишича, у ультра ўнг қарашларга эга.

Таъкидланишича, Таррант Ал-Нур масжидига ҳужумни ижтимоий тармоқларда жонли трансляция қилган, у 17 дақиқа давом этган. Шунингдек, хабар қилинишича, у ўзининг фикрларини баён этган манифест ёзган.

Нашрдан қўшимча қилинишича, ҳужумдан бироз олдин Таррант ижтимоий тармоқларда Германия канцлери Ангела Меркель ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ўлдиришга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди