Янги зеландиялик регби ўйинчиси Офа Туунгафаси Крайстчерчдаги теракт содир этилган масжидга келган пайт Исломни қабул қилди, дея хабар бермоқда Azоn.uz.
У масжидга жамоадоши Сонни Билл Вильямснинг таклифига кўра келган эди, айни пайтда Вильямснинг онаси ҳам Исломни қабул қилган.
Туунгафаси ва Вильямс касалхонага бориб, терактда яраланганлар билан ҳам учрашишган.
“Чиндан ҳам қийинчиликлардан кейин енгилликлар келади. Касалхонада мусулмон биродарлар билан учрашувдан катта таассурот олдим. Яратгандан сизларга шифо тилайман. Севгим ва дуоларим сизлар билан”, – дея ёзди Туунгафаси Твиттердаги саҳифасида.
Унинг дўсти Сонни Билл Вильямс Исломни 2008 йилда қабул қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди