date
views 4 614

Дунёда энг кўп маош тўлайдиган шаҳарлар аниқланди

Дунёда энг кўп маош тўлайдиган шаҳарлар аниқланди
Экспертлар дунёнинг аҳолиси энг катта маош олувчи шаҳарларини маълум қилишди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги Deutsche Bank ўтказган тадқиқотга таяниб хабар берди.

Рейтингнинг 1-ўрнини биринчи марта Сан-Франциско эгаллади. Ушбу шаҳарда ўртача ойлик солиқлар чегирилгандан кейин 6,52 минг долларни ташкил қилади.

2-ўринни аввалги етакчи Цюрих эгаллаган, бу ерда ўртача ойлик 6,1 минг долларни ташкил қилар экан.

3-ўринни 4,6 минг долларлик ўртача ойлик билан Нью-Йорк, 4-ўринни Бостон (4,28 минг доллар), 5-ўринни Чикаго (4,06 минг доллар) эгаллаган.

Етакчи ўнталикдан Лондон, Сидней, Осло, Копенгаген ва Мельбурн ҳам ўрин олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда энг кўп маош тўлайдиган шаҳарлар аниқланди