18:50 / 21.06.2019
2 916

Лукашенко Рамзон Қодировни орден билан мукофотлади ва уни инисидек кўришини айтди

Лукашенко Рамзон Қодировни орден билан мукофотлади ва уни инисидек кўришини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Чеченистон раҳбарига халқлар дўстлиги орденини топширди.

Беларусь раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Қодиров Беларусь ва Чеченистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун мукофотланди.

Бундан ташқари, Лукашенко ўтган йилнинг февралида узоқ йиллардан буён Ливияда тутқунликда ушлаб турилган беларуслик Вячеслав Качурани озод қилишга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик мактубини йўллаганди. Бунга қадар эса Қодиров воситачилигида Ливиядан икки нафар беларуслик шифокор қайтарилганди.

Чеченистон раҳбари аввалроқ Минскда Лукашенко билан Ливияда тутқунликда бўлган Беларусь фуқароларини озод қилиш масаласини муҳокама қилганини ва уларни озодликка чиқариш учун бор кучини ишга солишга ваъда берганини айтганди.

"Биз Беларусда қайтиб кўрмаслигимиз мумкин бўлган бу инсонларни озод этганинг учун раҳмат. Сен нафақат дўстсан, балки менинг, халқимнинг биродарисан", - деди Лукашенко Қодиров билан Минскдаги Европа ўйинлари очилишидаги учрашувида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Рамзон Қодировни орден билан мукофотлади ва уни инисидек кўришини айтди