"Барселона" футболчилари Audi автомобилларини компания ихтиёрига қайтариб беришади

  • 21 июль 2019, 15:15
  • 910
  • Дунё
  • "Барселона" футболчилари Audi автомобилларини компания ихтиёрига қайтариб беришади
    Дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири - Audi "Барселона" клуби билан ўзаро ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

    Юқоридаги манбаага қараганда томонлар 2006 йилдан буён давом этиб келаётган шартнома ўзаро келишган ҳолда бекор қилинган. Энди “Барса” футболчилари Audi компаниясидан ижарага олинган автомобилларни қайтаришлари керак.

    “Барселона” футболчилари Осиё турнесидан қайтишгач ўзларининг севимли автомобилларини компания ихтиёрига қайтариб беришади.

    » » "Барселона" футболчилари Audi автомобилларини компания ихтиёрига қайтариб беришади