Фото: News.ru
Бурятия, Иркутск ва Байкал орти ҳудудларидан бўлган 40 га яқин шаман 4 август куни Сибирда ёнаётган тайгага ёмғир чақириш маросимни амалга ошириш учун Байкалнинг Ольхон оролида тўпланади.
«ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда «Тэнгэри» минтақалараро шаманлар ташкилоти бошқаруви раиси Баир Цирендоржиев маълум қилган.
Хабарда айтилишича, Россияда умумий майдони 100 минг гектардан ортиқ 147 та ўрмон ёнғинлари ўчирилмоқда. Бунда ёнғинда қолган ўрмонларнинг катта қисми узоқ ҳудудларда жойлашган. Аксарият ёнғинлар Сибирда — Иркутск вилояти ва Красноярск ўлкасида қайд этилган.
«Ольхонда 4 август куни Бурятия, Иркутск ва Байкал орти ҳудудларидан бўлган 40 га яқин шаман тўпланади. Улар ёнаётган ўрмонларга ёмғир чақириш маросимини ўтказади. Ҳозирда ўрмон ёнғинлари содир бўлган ҳудудлар аниқланмоқда», — деган Цирендоржиев.
Буддавий руҳонийлари ламалар ҳам 30 июлда ёнаётган тайгага ёмғир чақириш маросимини ўтказишга тайёр эканликларини айтган, лекин бунинг учун ёнғиннинг аниқ жойини билиш кераклигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’