date
views 2 788

Толиблар Афғонистон шарқида олти нафар журналистни ўғирлаб кетишди

Толиблар Афғонистон шарқида олти нафар журналистни ўғирлаб кетишди
Фото: AFP
Афғонистоннинг Пактика ва Пактия вилоятларини боғловчи автотрассада олти нафар журналист “Толибон” аъзолари томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Subhe Kabul нашри хабар берди.

Пактия вилояти полицияси матбуот котиби Шоҳ Муҳаммад Арианнинг билдиришича, журналистларни Пактия вилояти Зурмат уезди ҳудудида ўғирлаб кетишган.
Маълумотларга кўра, журналистлар ушбу вилоятда икки кунлик семинар ўтказишни режалаштирган бўлган.

Толиблар ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади. Аввалроқ жангарилар агарда уларга қарши тарғибот тўхтатилмаса, ОАВ вакиллари таъқиб қилиниши ҳақида огоҳлантиришганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар Афғонистон шарқида олти нафар журналистни ўғирлаб кетишди