17:42 / 30.09.2019
3 465

Хитойда 1 миллиард тонна захирага эга нефть кони топилди

Хитойда 1 миллиард тонна захирага эга нефть кони топилди
Хитойнинг PetroChina нефт-газ компанияси мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида 1 миллиард тоннадан ортиқ захирага эга янги нефть конини топди, дея хабар беради “Капитал.кз” нашри.

Маълум бўлишича, янги кон Гансу вилоятидаги Ордос ҳавзасида топилган. “Нефт захираларининг тасдиқланган ҳажми - 358 миллион тонна, тахмин қилинган захиралар ҳажми - 693 миллион тонна деб баҳоланмоқда, бу эса умумий захираси 1 миллиард тонна бўлган йирик нефть конининг очилишини англатади”, - дейилади компания маълумотида.

Шундай қилиб, ушбу кон дунёдаги энг катта юзликка кириши мумкин. Шу билан бирга, топилма рекорд сифатида қайд этилмади. Саудия Арабистонидаги дунёдаги энг катта Ал-Гавар конларидан бири 12 миллиард тоннагача нефть, Россиядаги энг йирик Самоотлор кони эса тахминан 7 миллиард тонна нефть заҳирасига эга.

Бундан ташқари PetroChina Хитойнинг жанубий марказидаги Сичуан ҳавзасида 1 миллиард кубометрдан ортиқ сланецли газ конини топган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 1 миллиард тонна захирага эга нефть кони топилди