Туя қилиб кетмадик — туя сотиб олдик. Дания парламенти йиғилишидаги кулгихонлик (видео)

  • 08 октябрь 2019, 12:06
  • 987
  • Дунё
  • Туя қилиб кетмадик — туя сотиб олдик. Дания парламенти йиғилишидаги кулгихонлик (видео)
    Фото: CGTN
    Дания бош вазири Метте Фредериксен маъруза қилган йиғилишда парламент аъзолари ўзларини кулгидан тўхтата олишмади. Ҳатто бош вазирнинг ўзи ҳам...
    Фредериксен ҳукумат қандай қилиб тўртта фил ва битта туяни сотиб олганини ҳикоя қилиб берганди.

    Гап шундаки, Дания ҳукумати цирклардаги ўргатилган охирги тўртта филни сотиб олишга 1,5 миллион евро тўлашга тайёр. Шимолий Европадаги энг йирик, Копенгагендан 150 километр жанубда жойлашган Кнутенборг сафари-парки ҳам пенсионер-филларни қабул қилишга рози. Айтишларича, филлар умрининг охирги йилларини яхши ўтказиши учун бу ерда барча шароитлар муҳайё.

    Аммо... Дания бош вазирининг айтишича, филлардан бирининг дўсти — туя ҳам бор экан. Ана шу дўстларни бир-биридан ажратмаслик учун туяни ҳам қўшиб сотиб олишибди. Ҳикоясининг шу жойига келганида Фредериксен беихтиёр кулиб юборди, унга зал ҳам жўр бўлди...

    «Пулларни туя қилиб кетибди» деган ибора данияликларда ҳам бор, шекилли, буёқда бош вазир филларга қўшиб туя ҳам сотиб олинганини уқтирмоқчи, чиндан ҳам кулгили...

    Фредериксен туяни сотиб олиш қарорини қўллашгани учун ўта ўнг қанотчиларга ҳам миннатдорлик билдирди.
    Кулиб, енгиллашиб олган парламентарийлар кейин бошқа муҳим масалалар муҳокамасига ўтишган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Туя қилиб кетмадик — туя сотиб олдик. Дания парламенти йиғилишидаги кулгихонлик (видео)