19:17 / 19.10.2019
3 340

ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди

ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди
Фото: Arab News
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида автобус ёниши оқибатида зиёратчилар ҳалок бўлгани юзасидан баёнот берди.
Саудия Арабистони ОАВ берган маълумотларга кўра, 16 октябрь, чоршанба куни Мадина округининг Ал-Аҳал туманида 39 нафар йўловчиси бўлган автобус оғир юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда 35 киши вафот этган, 4 та йўловчи жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган. Саудия Арабистони тегишли органлари ва Қизил ярим ой бошқармасининг вакиллари ҳодиса сабаблари юзасидан текширувларни бошлаган.

Саудиянинг SPA ахборот агентлиги вафот этганларнинг Саудия Арабистонида яшовчи Осиё ва араб мамлакатларидан келган экспатриантлар эканини маълум қилган.

«Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарига мазкур ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаган», — дейилади ТИВ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди