13:37 / 31.10.2019
5 787

6 ёшли бола Оксфорд унверситетининг энг ёш талабасига айланди (видео)

6 ёшли бола Оксфорд унверситетининг энг ёш талабасига айланди (видео)
Жошуа Бекфорд олти ёшида биринчи марта Оксфорд университетига қабул қилинган энг ёш талаба сифатида халқаро нашрларда эълон қилинди, деб хабар беради Healthy Food House.

2011 йилда унинг отаси Оксфорд университетида саккиздан ўн уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган дастур ҳақида эшитиб қолди. У ушбу нуфузли университетга ўша дастур учун белгиланган ёшдан кичик бўлса ҳам, боласини қабул қилиш умидида хат ёзди. Охир оқибат, Бекфордга ўқишга кириш имкони туғилди ва ўқишга қабул қилинган энг ёш талаба бўлди.

Вундеркинд бола фалсафа ва тарих фанидан сабоқ олди ва иккаласидан ҳам аъло баҳолар олди. У иқтидорли болалар учун онлайн ўқув платформаси таркибидаги барча курслардаги энг яхши натижалардан сўнг сертификат ҳам олди.

Аутизм билан касалланган кичкина даҳо аллақачон жамиятга таъсир кўрсатган дунёдаги энг кўзга кўринган, аутизми бор 30 кишидан бири сифатида тан олинган.

Унинг отаси Кнох Даниэл, ўғли 1 ёшга тўлмасиданоқ ўз қобилиятларини кўрсата бошлаганини тушунтириб берди. Жошуа 10 ойлик бўлганида, отаси унга клавиатурадаги ҳарфлар нимани англатишини айтиб бера бошлаган ва бола ҳам уларни эслаб ва тушуна бошлаган.

Уч ёшида Жошуа инглиз тилини яхши ўзлаштирди, япон ва бошқа хорижий тилларни ўрганишни давом эттирди. Ҳайратланарли қобилиятли бола намунавий ўқув дастури учун жуда илғор бўлгани учун уй шароитида ўқиган.

У келажакда нейрохирург бўлишни орзу қилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 6 ёшли бола Оксфорд унверситетининг энг ёш талабасига айланди (видео)