Бу қандай имтиҳон жараёни? Барча ҳайратда. Бундай ҳолатга олдин ҳеч қайси давлатда дуч келинмаган. Имтиҳон ёпиқ ҳолатда полиция қўриғи остида ўтказилади.
Ҳар йили тахминан ноябрь ойларида ўтказилади. Тарихий томондан назар ташлайдиган бўлсак, миллий имтиҳонлар Кения билан жуда катта боғликликда. Маълум бўлишича Кениядаги таълим тизими муваффақиятга етишиш учун асосий калит ҳисобланади. Кўплаб кенияликлар бу ўқишга бор вужудлари билан ишонишади. Агарда улар бу имтиҳонлардан йиқилса ҳеч ким уларга ёрдам бера олмайди. Улар агар мана шу имтиҳондан ўта олмаса келажакда иш топа олмаслигига ишонишади. Келажакда яшаш учун умидларини йўққа чиқаради. Бир сўз билан айтганда бу имтиҳон улар учун ўлим билан баробар. Агарда улар имтиҳондан ўтсалар халқ орасида жамият қаҳрамонига айланишади.
Бутун бошли қишлоқ улар учун базм уюштиради. Кенияда ҳар йили университетни тамомлаган ўқувчилар борлигига қарамасдан ишсизлик сони жуда юқори. Ушбу имтиҳон жуда қаттиқ назорат остида ўтказилишига асосий сабаб имтиҳонларда фирибгарликка йўл қўйилганида. Улар шу даражада устамон бўлиб кетишганки, сиз ҳатто уларни қандай қилиб фирибгарлик қилишганига ақлингиз сиғмайди. Имтиҳонга ҳеч қандай ноқонуний материаллар киритиш мумкин бўлмаган ҳолатларда улар барча ёзувларни таналарига ёзиб имтиҳонга киришади.
Ҳукумат шу даражада текширув ўтказадики, агар имтиҳон вақти қайси ўқувчидан фирибгарликка алоқадор бирор нима чиқса ёки қоидаларни бузишга ҳаракат қилишса уларни айбдор деб топиб имтиҳон ҳуқуқбузарлари номи остида қамоққа олишган. Улар умид қилишадики, бундай ҳолатлар ўз таъсирини кўрсатади ва келажакда имтиҳонлар учун ҳеч қандай қўриқлов хизматлари бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради