20:00 / 13.12.2019
3 310

Россияда ўзбекистонлик ишчилар паррандачилик фабрикасидан қочиб кетишди

Россияда ўзбекистонлик ишчилар паррандачилик фабрикасидан қочиб кетишди
Иллюстратив фото
Россиянинг Ярославл области Рибинск туманидаги «Ярославский бройлер» паррандачилик фабрикасида ўзбекистонлик ишчилар ғалаён кўтарди. Корхона ходимлари бу охир-оқибат нимага олиб келганини айтиб беришди, деб ёзмоқда Kun.uz.

- Улар узоқ вақтдан бери ёмон иш шароити ва маош камлигидан шикоят қилиб келишган, - дейди «Ярославский бройлер» ишчилари. - Куни кеча иш ҳақи берилди, у ишчиларни қониқтирмади, сабаби озгина тўлашган. Уларнинг сўзларига кўра, одатдагидан ҳам камроқ. Бошлиқнинг ёнига келиб талаб қилишди, жавоб эса бундай бўлди: ёқмаса - кетаверинглар.

Ишчилар бунга сабр қилишни хоҳлашмади ва бошлиғининг сўзларига қулоқ солишган - ишлаб чиқаришга эмас, балки кетишга қарор қилишди.

- Ўзларига иккита автобус буюртма қилишди ва кетиб қолишди, - дея давом этади корхона ишчилари. - Ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун, дам олиш куни бўлганлар зудлик билан заводга чақирилди. Ҳатто раҳбарлар ҳам оддий ишчилар сифатида ишга чиқди.

Бундай режимда ишлаш ҳеч кимга ёқмаган. Заводдагилар ишчиларни зудлик билан қайтариш кераклиги ҳақидаги қарорга келишган. Уларни таъқиб этиш бошланган.

- Тахминан соат 07:30ларда Тутаев-Ярославл йўлида йўл ҳаракати ходимлари МДҲ мамлакатларидан биридан келган мигрантлар бўлган иккита автобусни тўхтатди, - деб хабар берди Россия Ички ишлар вазирлигининг Ярославл области бўйича бошқармаси. - Ходимлар «ПАЗ» русумли автобусларнинг техник ҳолати ва йўловчиларнинг ҳужжатларини текширишди. Ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмади.

Инспекторлар ўзбекистонликларни қўйиб юборишган. Аммо завод раҳбарияти чет эллик ишчиларни ортга қайтарди. Қандай қилиб ўзбекистонликлар ортга қайтишга кўндирилгани номаълум, сабаби корхона расмий изоҳ беришдан бош тортмоқда. Аммо ишчилар бугун яна ишга чиқишган.

- Айтишларича, уларга етишмаётган пуллари қўшимча тарзда тўланган ва энди иш ҳақи билан алдамасликка ваъда беришган, - дея хабар қилди завод ишчилари.

Заводда содир бўлган воқеадан сўнг маълум бўлишича, «Ярославский бройлер»дан қочиб кетган ишчилар қонуний равишда ишлаган. Яқин атрофда улар яшайдиган барак ҳам мавжуд.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик ишчилар паррандачилик фабрикасидан қочиб кетишди