22:23 / 21.12.2019
2 663

Facebook Грузия ҳукуматига алоқадор юзлаб саҳифаларни ўчириб ташлади

Facebook Грузия ҳукуматига алоқадор юзлаб саҳифаларни ўчириб ташлади
Facebook компанияси ушбу ижтимоий тармоқда Грузия ҳукумати ва «Грузия орзуси» ҳукмрон партиясига алоқадор ўнлаб сохта аккаунтлар ва юзлаб саҳифалар аниқланганини маълум қилди. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, умумий ҳисобда 39 та аккаунт, 344 та саҳифа ва 13 та гуруҳ, шунингдек Instagram’дан 22 та аккаунт ўчирилган.

Қайд этилишича, сохта аккаунтлардан маҳаллий аудиторияни жалб қилиш мақсадида фойдаланилган. Ушбу саҳифалар ўзини янгиликлар манбаси сифатида кўрсатган.

Улар мамлакат ичидаги воқеалар ва сиёсат тўғрисида — сайловлар, ҳукумат иши, амалдорлар ва ҳоказолар ҳақида хабарлар жойлаштирган. Мухолифат ва маҳаллий фаоллар ташкилотлари фаолияти эса танқидий ёритилган.

«Унинг ортида турган одамлар ўзларининг кимлигини яширишга ҳаракат қилганига қарамай, изланишларимизда уларнинг Грузиядаги ‘Панда’ реклама агентлиги ва ‘Грузия орзуси’ бошчилигидаги ҳукумат билан алоқадорлигини кўрсатди», — дейилади Facebook баёнотида.

Facebook, шунингдек, мисол тариқасида ижтимоий тармоқлардаги сиёсий етакчилар тўғрисидаги постлардан скриншотларни ҳам келтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook Грузия ҳукуматига алоқадор юзлаб саҳифаларни ўчириб ташлади