07:30 / 02.02.2020
3 724

Хитой коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

Хитой коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради
Хитой ҳукумати коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқи таркибига кирувчи барча давлатлардан ёрдам сўради.

Хитой коронавирусга қарши курашиш учун дори-дармон воситалари етказилишида ёрдам беришни сўраган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга шундай илтимос билан Хитой давлат кенгаши раиси Ли Кэцян мурожаат қилган.

Бундан ташқари, Хитой ташқи ишлар вазирлигида АҚШда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат киритилиши ва охирги 14 кун Хитойда бўлган хорижликларга мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда Хитойнинг хавф даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторига киритилиши кескин танқид қилинган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, АҚШда Хитойдан қайтувчи америкаликлар текширувдан ўтказилиб, 14 кунлик карантинда бўлади. “Бу шубҳасиз яхши ниятнинг намойиш қилиниши эмас”, деб айтган Хитой томони.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради