14:55 / 23.02.2020
2 451

Истанбулда Идлиб бўйича 4 томонлама саммит бўлиб ўтади

Истанбулда Идлиб бўйича 4 томонлама саммит бўлиб ўтади
Фото: Oliver Weiken / dpa / Global Look Press
5 март куни Истанбулда Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни тартибга солиш бўйича 4 давлат етакчиси иштирокида саммит бўлиб ўтади. Унда Россия, Туркия, Германия ва Франция етакчилари иштирок этади.
NTV каналининг хабар беришича, бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Ангела Меркель ва Эмманюэль Макрон 20 февралда Владимир Путинга Эрдўған билан бирга Идлибдаги инқирозни муҳокама қилишни таклиф қилган. 2018 йил октябрда ҳам улар иштирокида Сурия бўйича саммит бўлиб ўтган.

21 февралда Эрдўған ва Путин телефон орқали Идлибдаги вазиятни муҳокама қилишган. Таъкидланишича, Туркия етакчиси суҳбат давомида россиялик ҳамкасбига Сочидаги келишувларга амал қилиш, Сурия президенти Башар Асад қўшинларини тўхтатиш ва Суриядаги гуманитар инқирозга барҳам бериш лозимлигини эслатган.

Идлибдаги вазият февраль бошида Россия ва Туркия ҳарбийлари ўт очишни тўхтатишга уринишни амалга оширган бир вақтда террорчилар ўз ҳужумларини кучайтиргандан кейин кескинлашиб кетди.

11 февралда Сурия мухолифати турк ҳарбийлари кўмагида Идлибдаги ҳукумат қўшинларига ҳужум бошлаган. Ўз навбатида Сурия армияси отрядлари Россия кўмаги билан бу ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда Идлиб бўйича 4 томонлама саммит бўлиб ўтади