13:23 / 28.02.2020
6 622

Коронавирус МДҲнинг яна бир давлатида. Қурбонлар сони ошиши давом этмоқда

Коронавирус МДҲнинг яна бир давлатида. Қурбонлар сони ошиши давом этмоқда
Фото: Reuters
28 февраль куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалган давлатлар сони 52тага етди.
South China Morning Post нашри маълумотига кўра, вирусдан зарарланганларнинг жами сони 83 минг кишига етган, ҳалок бўлганлар сони 2858 кишини ташкил қилмоқда.

Сўнгги бир кун ичида яна уч давлат - Беларусь, Литва ва Янги Зеландия коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолатлари ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, Reuters маълумотига кўра, Африканинг яна бир давлатида — Нигерияда вирусдан касалланиш ҳолати қайд этилган.

Хитойда бир кун ичида яна 44 киши коронавирус қурбони бўлган, яна 327 киши вирус юқтириб олгани тасдиқланган, 3622 киши соғайган. ХХР Соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссиясининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда вирус қурбонлари сони 2788 нафар, 78824 киши касалланган.

Жанубий Кореяда касаллар сони 2022 нафарга етди, сўнгги кунда яна 256 кишида вирус аниқланди. Мамлакатда ушбу қурбонлар сони 13 нафар.
Европада вирус инфекцияси тарқалиши ўчоғига айланган Италияда эса беморлар сони 400дан 650 кишига ошган, 17 киши ҳалок бўлган.

Moodyʼs рейтинг агентлиги ҳисоблашича, коронавирус инфекцияси тарқалиши глобал инқирозга ва 2020 йилнинг биринчи ярмида АҚШ иқтисодиётида пасайиш кузатилишига сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус МДҲнинг яна бир давлатида. Қурбонлар сони ошиши давом этмоқда