Намангандаги боғчада 5 ёшли тарбияланувчига зўравонлик қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Билдирилишича, бола билан боғлиқ мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов маълумотларига кўра, жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган К.М. шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчининг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди.
Болалар омбудсмани мазкур жиноят иши юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини кузатиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…