
Фото:«AFP»
Қатар пойтахти Доха шаҳрида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва «Толибон» ҳаракати раҳбари ўринбосари мулла Абдулла Ғани Барадар тинчлик шартномасини имзоладилар. Бу ҳақда BBCга таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Бу 18 йилдан бери давом этаётган урушдан сўнг, муросага келинганини англатади. 2001 йил Нью-Йоркдаги терактдан сўнг, АҚШ Афғонистонга қўшин киритган эди.
Reutersнинг ёзишича, АҚШ ҳаракатга нисбатан жорий этган санкцияларини 2020 йил олиб ташламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Доҳадаги музокараларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар