09:19 / 09.03.2020
5 053

Италия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

Италия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди
Фото: Reuters
Якшанба куни Италияда вафот этганлар сони кескин – 366 кишига ошди (7,3 минг беморнинг 4,96 фоизи).
Италия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда турибди, бу ерда ҳар 20-бемор вафот этмоқда, деб ёзмоқда РИА Новостига таяниб Kun.uz нашри.

Якшанба куни Италияда вафот этганлар сони кескин – 366 кишига ошди (7,3 минг беморнинг 4,96 фоизи).
Ўлим ҳолатлари бўйича иккинчи ўринда Хитой (3,83 фоиз), учинчи ўринда Эрон (2,96 фоиз) бормоқда.

Коронавирус тарқалган мамлакатлар орасида энг кам ўлим ҳолати Жанубий Кореяда қайд этилган. Бу ерда касалланганларнинг 0,68 фоизи вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 80 минг нафардан ошган, 3097 киши вафот этган. Дунё бўйича эса касаллик юқтирганлар 106 128 нафарга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди