
Фото: «REUTERS»
Хитой етакчиси Си Цзиньпин эпидемияга қарши кураш бўйича ишларни текшириш учун янги коронавирус ўчоғига айланган Ухань шаҳрига борди, дея хабар берди «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.
ХХР раиси хизмат сафари мобайнида COVID-19 га қарши кураш ва профилактика бўйича чора-тадбирлар билан танишади, шифокорлар, ҳарбийлар, хавфсизлик хизмати ходимлари, беморлар ва маҳаллий аҳоли билан учрашади.
Таъкидланишича, Ухань шаҳри коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган Хитойдаги ягона жой бўлиб қолмоқда, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида аниқланганлари эса четдан кириб келган. Хитойда коронавирус қурбонлари сони 3136 кишига етди, қарийб 60 нафар одам тузалди.
Си ЦзиньпинУхань шаҳрикоронавирус курашиCOVID-19 профилактикаХитой раҳбариэпидемия текшируви Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар