06:53 / 25.03.2020
3 156

Роналду ва Мендеш коронавирусга қарши курашиш учун 1 млн евро хайрия қилди

Роналду ва Мендеш коронавирусга қарши курашиш учун 1 млн евро хайрия қилди
Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду агенти Жорже Мендеш билан бирга коронавирусга чалинганларни даволаш учун 3 та жонлантириш бўлимига пул ажратди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли футболчи ва унинг вакили Лиссабон ҳамда Порту шаҳарларидаги касалхоналар учун 1 миллион евро хайрия қилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан касалхоналарга янги тиббий жиҳозлар олиб келинади.

Санта-Мария шифохонаси бошлиғи Даниэль Ферро ушбу хайрия учун Роналду ва унинг агентига миннатдорчилик билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналду ва Мендеш коронавирусга қарши курашиш учун 1 млн евро хайрия қилди